Архив рубрики ‘o’zbekcha’
Гулнора Каримова ва шов-шувлар
Шов шув янгиликларни баъзан уйдирма билан, баъзан шоу бизнес вакилларининг рухсатисиз тукиб чикарувчи www.shov-shuv.uz сайти Ислом Каримовнинг кизи Гулноранинг пиар вакилларининг бирига айлангани чоп этилаятган маколалардан хам аен булмокда.
«Гулнора ешларни севади» деб езган навбатдаги мактов ерлигида Гулнора Каримованинг яна бир яхши фазилати, самимийлиги, ва раксга тушиши хакида бол томизиб еритибди. Читать далее »
NBCA: Қозоғистон ШҲТ учун энергетик стратегия ҳозирлаяпти
20-Jun-07
Қозоғистон ШҲТнинг энергетик клубини ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу ғоя, кузатувчиларнинг фикрича, катта иқтисодий истиқболларга эга, аммо энергия заҳираларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва ташиш лойиҳаларида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги рақобат туфайли у барбод бўлиши мумкин.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти экспертлик форумининг аввалги ҳафтада Алматида бўлиб ўтган иккинчи мажлисида Қозоғистон томон Осиё энергетика стратегияси лойиҳасини тақдим қилди, мазкур лойиҳа ташкилотга аъзо барча давлат томонидан ШҲТнинг август ойида Бишкекда бўлиб ўтадиган саммитида муҳокама этилади.
Мажлис иштирокчилари ШҲТ доирасида ишлаб чиқарувчи мамлакатлар билан истеъмолчи мамлакатлар ўртасида барқарор энергетик мувозанатга эришиш мумкинлигини қайд этдилар, чунки талаб тасарруф этилаётган заҳиралар миқдорига мувофиқ келади, ҳар иккала тоифадаги мамлакат ўртасида эса ташкилотга аъзо бўлмаган учинчи транзит давлатлар йўқ.
ШҲТ 2001 йилда Шанхай бешлиги – Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон базасида тузилган бўлиб, уларга Ўзбекистон ҳам қўшилган.
Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчилик мақомига эга, Афғонистон ҳам ана шундай мақом олишга ҳаракат қилаяпти.
NBCAнинг қозоғистонлик шарҳловчилари ШҲТ доирасидаги умумий энергетик стратегия потенциалининг юқори эканини айтадилар, аммо стратегия уч тоифадаги аъзо мамлакатлар ўртасида юзага келажак носоғлом рақобатнинг олдини олиш механизмларини таклиф қилиши лозимлигини қайд этадилар.
Таҳлилчи Эдуард Полетаев энергетик ҳамкорлик ташкилот ишидаги асосий янги йўналишлардан бири бўлиб қолади, деб ҳисоблайди, аммо ягона энергетик стратегия йўлида жиддий манфаатлар зиддияти тўғаноқ бўлиб турганлиги юзасидан хавотир билдиради.
“Гап Марказий Осиё мамлакатларининг газ ва нефть етишмаётган Хитой ҳудудларига жуда фойдали бўлган энергетик заҳиралар етказиб беришни йўлга қўйишни уддалашлари ҳақида кетаяпти. Москва буларнинг ҳаммасини ўзи қилмоқчи, – дея қайд этади Полетаев. – Шунингдек, [бу борада Қозоғистон билан] Россия ўртасида сезиларли рақобат пайдо бўлиши юзасидан ҳам хавотирлар бор”.
NBCA эксперти Петр Своик Қозоғистон томонидан ишлаб чиқилаётган Осиё энергетик стратегиясидаги асосий банд транспорт-энергетик инфратузилмани кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўлади, деб ҳисоблайди.
ШҲТнинг бу стратегияни амалга оширишдаги имкониятлари эса анча катта, чунки унга аъзо мамлакатлар орасида энергия заҳираларини ишлаб чиқарувчилар ҳам, транзит мамлакатлар ҳам бор.
“Бу мамлакатлар [энергия заҳираларини] қазиб олиш, транспортировка қилишдан, энергетикани дистрибуция қилишдан, нефть биржаларини, минтақавий ички бозорларни яратишдан манфаатдордирлар”, – дея изоҳ беради Своик.
ШҲТ мамлакатлари жаҳондаги нефть заҳираларининг 20% ига эгалик қиладилар, улардаги газ заҳиралари дунё газ заҳираларининг 30% ига тенг.
Экспертлар ШҲТнинг бюжети чекланганлиги ва бор-йўғи тақрибан уч миллион АҚШ долларини ташкил қилгани важидан ҳозирги пайтда мазкур ташкилот доирасида ҳар қандай иқтисодий лойиҳаларни, шу жумладан, энергетик лойиҳаларни олға суриш қийин бўлишини қўшимча қиладилар. Қиёслаш учун: Бирлашган миллатлар ташкилотининг бюжети 2,5 миллиард доллардан ошади.
(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)
http://iwpr.net/?apc_state=henb&l=uz&s=b&p=bca&o=336455
NBCA: Ўзбекистон одамларни мажбуран ишлатиш анъанасини давом эттирмоқда
“Ихтиёрий-мажбурий” меҳнат самарадорлигининг паст эканига қарамасдан, давлат аппарати Ўзбекистон аҳолисини коммунистик анъаналарни давом эттирувчи оммавий шанбаликларга олиб чиқишни тўхтатмаяпти.
Июнь ойи бошида Ўзбекистонда республика миқёсида катта шанбалик ўтказилиб, унда, расмий маълумотларга кўра, ўз қишлоқ ва шаҳарларининг ҳамма жойини тозалаб чиққан 10 миллионга яқин ўзбекистонлик иштирок этган.
27 миллион кишилик Ўзбекистонда катта ёшдаги аҳолининг қарийб ҳаммаси ҳар йили “ҳашар” деб аталувчи шанбаликларда иштирок этади.
Бу галги шанбаликнинг асосий ташкилотчиси 1992 йилда ҳукумат ташаббуси билан тузилган “Экосан” халқаро экология ва саломатлик ташкилоти бўлди.
Шанбаликда иштирок этган олийгоҳлардан бирининг ректоратида ишловчи ходим тадбирнинг оммавийлигини қуйидагича изоҳлайди: “Бу ташкилот давлат ташаббусига кўра тузилган ва бундан келиб чиқадики, фақат угина одамларни бу каби шанбалик мажбуран олиб чиқа олиши мумкин. Бу ерда шанбаликда ихтиёрий иштирок этиш ҳақида гап ҳам йўқ. Фақат муқобил йўл бор – у ҳам бўлса бир кунлик иш ҳақини шанбалик жамғармасига ўтказишдир”.
Барча бюжет ташкилотларининг ходимлари буйруқ бўйича ўз иш жойларини ташлаб, курак ва супургилар билан кўчага чиқадилар, дея давом этади у.
Шифокорлар, ўқитувчилар ва амалдорлар кўчаларда меҳнат қилган бир пайтда, уларнинг хизматларидан фойдаланувчи кишилар “маъмурий-буйруқбозлик тизими томонидан уюштирилган” жамоат ишлари якунлангунича кутиб ўтиришга мажбур бўладилар.
Иқтисодиётнинг нодавлат сектори ҳам бу тадбирга жалб қилинган – ҳар бир дўкон, идора ва устахоналарга участкалар бириктирилган. Йирик корхоналар учун маҳаллий расмийлар иш олиб бориладиган участкаларни белгилаб берганлар, бу участкаларни улар “оталиққа олиш”лари керак.
Бироқ, Тошкентдаги экологик ноҳукумат ташкилотларидан бири раҳбарининг фикрича, ҳақ тўланмайдиган меҳнат ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди ва агар давлат турар-жой-коммунал секторини яхши бошқара олганда эди, бу каби тадбирларга ҳожат қолмасди.
“Давлат мажбурий “кўнгиллилар”нинг ҳақ тўланмайдиган, демакки, самарасиз меҳнатларига умидвор бўлиб, турар-жой коммунал комплексида ислоҳотлар ўтказмаяпти”, – дейди у NBCA билан суҳбатда.
Бошқа шарҳловчилар эса шанбаликда иложи борича кўпроқ одам иштирок этишини таъминловчи “ихтиёрий-мажбурий” меҳнатни ташкил этишда ўзига хос натижа бераётганига эътиборни қаратадилар.
“Ҳашар”да иштирок этишдан бош тортиш бюжет соҳасида ишловчи ходимнинг иш ўрнини йўқотишига, тадбиркорнинг солиқ хизмати ёки прокуратура текширувига дучор бўлишига, фермернинг эса еридан ажраб қолишига сабаб бўлиши мумкин, дейди NBCAнинг Тошкентдаги шарҳловчиси.
“Давлат кўчаларни тозалаш учун ёлланган штатдаги ишчиларни ойига 50 доллар тўлаб ҳам кўча тозалашга мажбур қилолмайди. Бу каби ишга ихтисослашган ташкилотларни бундай ишларга жалб қилиш учун бюжетда пул йўқ. Шунинг учун ҳам аҳвол шундайлигича қолаяпти”, – дея қайд этди у.
(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)
http://iwpr.net/?p=buz&s=b&o=336448&apc_state=huzb
NBCA: Ёшларга мўлжалланган имтиёзли кредитлар етарли эмас
Президент Каримов ёш оилалар учун имтиёзли ипотека ва бизнес кредитлар ажратиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, фармон кўп оилаларга ёрдам тариқасида қабул қилинган, бироқ уни амалга оширишда коррупция тўсиқ бўлиши мумкин чунки ҳукумат ажратган молиявий ёрдам кўлами имтиёзли кредитлар олишни хоҳловчиларнинг сонини тўлалигича қамраб ололмайди.
18-май куни президент Ислом Каримов «О дополнительных мерах по материальной и моральной поддержке молодых семей» тўғрисидаги фармонга имзо чекди ва мазкур фармонга кўра, 2007-йилда ёш оилаларга 50 миллиард сўм (тахминан 40 миллион АҚШ доллари) миқдорида имтиёзли бизнес ва ипотека кредитлари ажратилади.
Кредитлар ҳар бирининг ёши ўттизга тўлмаган ва биринчи бора турмуш қураётган ёш оилаларга берилади.
Фармоннинг амалга ошишини назорат қилиш бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклатилган.
Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, фармонни амалга оширувчилар маҳаллий ҳукуматларнинг ва тижорий банкларнинг бундай кенг кўламли тадбирга тайёр эмасликларидай муаммога дуч келиши мумкин. Боз устига кредитларни беришда коррупция ишга панд бериши мумкин, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас. Чунки давлат ажратган молиявий ёрдам имтиёзга эҳтиёжи бўлган барчанинг талабини қондиришга етмайди.
“Ҳозир имтиёзли кредитларни тарқатувчилар учун шахсий ҳамёнларни тўлдиришга яна бир имконият туғиляпти ва бу коррупциянинг ўсишига яна бир турткидир. Аминманки кредит олишга ариза топширган икки оиладан “тўғри ёндашиш усулини” топган оила ўша кредитни олади”, – дейди Ташкент Фуқаровий Ташаббуслар марказининг собиқ бошлиғи Искандар Худойберганов.
NBCAнинг Тошкентдаги манбаларининг ахборотига кўра, мамлакатда қарийб 3 миллион ёш оила бор ва ялпи аҳолининг тахминан 10 миллиони 15дан 30 ёшгача бўлган фуқаролардир.
Тошкентда уйларнинг бир квадрат метри 500 доллардан 2 000 долларгача ва регионларда 200дан 700 долларгача эканлигини айтишади тошкентдаги кузатувчилар. Тошкентда икки хоналик квартира қарийб 40 000 доллар туради, ўртача ойлик эса 100 долларга ҳам етмайди.
Жамиятшунос Комрон Алиевга кўра, фармон ёш ишчи мигрантларнинг қисман озайтириш учун қабул қилинган.
Бироқ, қўшимча қилади Алиев, ёшлар ишларига ва уларни иш билан таъминлаш муаммосига жиддий ёндашишсиз бу ишни амалга ошириб бўлмайди.
“Бу фармон ёшларни давлатни ташлаб иш қидириб кетишининг олдини олишига шубҳам бор, чунки Ўзбекистондаги ойлик маош жуда оз ва кредитни қайтришга етмайди” – Дея хулоса қилади жамиятшунос Алиев.
(NBCA ҳудуддан шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)
Qishloqdagi tengdoshim
Qishloqdagi tengdoshim tong sahar bilan uyg’onadi. Ish ko’p, keyin kuni bilan uxlashdan nima foyda?
Qishloqdagi tengdoshlarim ishsiz.Yigitlar mardikorlik qilgani Russiyaga yo’l olsa, qizlarimiz uyda, yoki oftob qizig’ida dalada ishlaydi. Kechga yaqin uyga kelib mol-hol bor, qozon -tovoq, deganlaridek. Keyin esa turk seriali, koreys sevgisi. mana shunday kun ketidan kun o’taveradi. Sovchi kelsa, to’y ham yaqin.
Hayot shu ekanda deb kun o’tkazadigan qishloqdagi tengdoshim gazetadan “Darakchi” o’qiydi. Qo’siqchilar hayotiga havas bilan qiziqadi. Shuda mustaqillik.
Oliy o’quv yurtiga kirgan qishloqdoshlari shaharda yangiliklar olib kelsa, ularni eshitadi. Ammo u, puli yo’qligi sabab qishloqning chegarasidan chiqa olmaydi.
Qishloqdagi tengdoshlarim baxtli o’zicha.
1 комментарий